Шомуродовнинг ўйини ҳеч кимга ёқмади!
А Сериянинг тўртинчи турида “Кальяри” сафарда “Болонья” билан куч синашиб, аламли мағлубиятга учради.
Гарчи ҳисоб Клаудио Раньери шогирдлари томонидан очилган бўлса-да, мезбон иккинчи бўлимда мағлубиятни ғалабага айлантира олди.
Элдор Шомуродов “Кальяри”нинг янги вакили – Андреа Петанья ўрнига майдонга тушиб, тўлиқ бир бўлим ўйнади.
“Кальяри” фаолиятини ёритиб келаётган https://www.tuttocagliari.net сайти экспертлари бу ўйинда жамоа футболчиларининг хатти-ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Борис РАДУНОВИЧ 5:
Биринчи бўлим ўрталарида Карлссон ва Зиркзеенинг зарбаларини қайтариб, ўзини кўрсатди. Бироқ, иккинчи бўлимда янада яхшироқ ўйнаши мумкин эди. Иккинчи гол киритилган вазиятда хато қилиб, ғалабани рақибга бериб юборди.
Габриэла ДЗАППА 5.5:
Рақиб ҳужумчиси Карлссон уни анча қийнаб қўйди. Ҳужум уюштиришга ёрдам бера олмади. Ўрнини 66-дақиқада Дейолага бўшатиб берди.
Алессандро ДЕЙОЛА 6:
Раньери томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилди. Бироқ, жуда катта фойда келтиргани йўқ.
Альберто ДОССЕНА 6:
Искон қадар рақиб етакчиси Зиркзига қарши туришга ҳаракат қилди.
Матеуш ВИТЕСКА 6:
Лувумбони бир пас билан голли позицияга чиқарди. Ҳали янги бўлгани учун жамоадошлари билан бирбирини тушуниб олиши керак. Сифатли ўйини билан кўзга ташланди.
Томмазо АУЖЕЛЛО 6:
Рақиб ҳужумини тўхтатишда анча қийналди.
Найтан НАНДЕС 6:
Рақибни қаттиқ прессинг қилди. Тўпсиз ҳам анча ҳаракат қилди.
Антуан МАКУМБО 6:
Ўртача ўйин кўрсатди. Мақтовга ҳам лойиқ эмас, танқид ҳам қилиб бўлмайди.
Иброҳим СУЛЕМАНА 6.5:
Жуда қийин ўйинда тўп тепганига қарамай, яна ўзининг энг яхши хислатларини намойиш эта олди. Рақибдан тўпни олиб қўйишда ўзини кўратди.
Якуб ЯНКТО 6:
Учрашув давомида бир неча яхши ҳаракатларни амалга оширди. Лекин кутилган даражада ўйин кўрсатгани йўқ.
Гаэтано ОРИСТАНИО 5:
66-дақиқадан бошлаб, Янктонинг ўрнига ўйнади. Ўйинга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмади.
Зито ЛУВУМБО 7:
А Сериядаги жамоасининг биринчи голини киритди. Ҳужумчи сифатида салоҳияти юқори эканини намойиш қила олди.
Андреа ПЕТАНЬЯ 6:
Деюти муваффақиятли чиқди. Жамоани олдинга бошлади. Қарши ҳужум уюштирди, жамоадошларига кенг ҳудудларни очиб берди. Жароҳат олди ва иккинчи бўлимда ўрнини Элдор Шомуродовга бўшатиб берди.
Элдор ШОМУРОДОВ 4.5:
Умуман фойдасиз ўйнади. У ўзига берилаётган ўйин вақтини қадрлаши керак. Мураббийлар бераётган имкондан фойдаланиши шарт. Бироқ, майдондаги ҳаракатлари бу талабларга умуман тескари бўлди. Тўғри, ҳозир мавсумнинг боши, Шомуродов спорт формасини тўлиқ тиклаб олмагани кўриниб турибди. Терма жамоалардаги халқаро ўйинлар учун бериладиган танаффусда яхшигина тер тўкмаса бўлмайди.
Клаудио РАНЬЕРИ 6:
Ўйинга тўғри келадиган тактик схема танлади. Рақибни имкон қадар тўхтатиб туришга ҳаракат қилди. Шогирдлари ўйин охирида таслим бўлгани “Кальяри”ни очкосиз қолдирди.
Италия матбуоти Шомуродов трансферини қандай баҳолади?
Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?
Қимматга кетган “қария”лар!
Ана холос: Шомуродовга энди “сутчилар” ҳомийлик қилади!
Шомуродовнинг собиқ устози Раньерига Элдордан фойдаланиш сирини очди!
Фикрлар
Мураббий эркалатиб юборган ҳаммасини.
Аниқ паслар 0.
Кальяри ўйини 0.
Ҳимоя 0.
Жамоага ўртани яхши кўра оладиган плеймекер керак...
Мусорлар биринчи лигасига мос жамоа ҳозир...
Аниқ ва тўғри пас келса Шомуродов нима қилишни яхши билади.