Шомуродовнинг рақобатчиси курашга тайёр
“Рома” ҳужумчилари орасида Элдор Шомуродов ва Стефан Эл-Шаарави захира ўйинчилари ҳисобланади. Италиялик форвард жароҳат олгани боис, Жозе Моуриньо учта учрашувда ўзбек ҳужумчиси хизматидан фойдаланди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Стефан Эл-Шаарави жароҳатидан тўлиқ қутилган ва айни пайтда 29 ёшли футболчи 1 октябрь куни “Интер”га қарши ўтказиладиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
Бундан ташқари, шикастланиб сафдан чиққан 22 ёшли марказий ҳимоячи Мараш Кумбулла ҳам барча муаммоларини бартараф этиб, машғулотларга киришди.
Жароҳат туфайли А Сериянинг сўнгги ўйинини ўтказиб юборган Пауло Дибала Аргентина терма жамоаси чақирувини қабул қилиб, Римдан кетган эди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “бўрилар” етакчиси ҳам “Интер”га қарши ўйингача саломатлигини тиклаб олишга улгуради.
Фикрлар