Шомуродовнинг рақобатчисига Бундеслига клуби ҳам қизиқмоқда

  • 9 октябрь, 2019, 10:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Самаранинг “Крилья Советов” клуби форварди Александр Соболев фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

Tecno

Берилган маълумотларга қараганда 22 ёшли футболчига “Вольфсбург” жиддий қизиқиб қолган ва унинг учун рус клубига 6 млн евро тўлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Соболевга АПЛнинг икки гранди – “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Соболев айни дамда Россия премьер-лигасида “Ростов” ҳужумчиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов билан бирга тўпурарлик қилмоқда. Улар ҳисобида 10 тадан гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!