Шомуродовнинг собиқ устози Россия терма жамоасини бошқаради

Валерий Карпин Россия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлади. Россия футбол иттифоқи 52 ёшли мутахассис билан бу борада келишувга эришган.

Карпин айни пайтда "Ростов" клубини бошқармоқда.

Россия футбол иттифоқи ҳамда Карпин аллақачон шартнома шартларини муҳокама қилиб бўлган ва қабул қилган. Шартномани имзолаш 26 июль, душанба кунига режалаштирилган.

Карпин билан Россия терма жамоаси билан 2021 йил 31 декабргача шартнома имзолайди. Ушбу давр мобайнида унинг фаолияти ижобий баҳоланса, РФИ у билан шартномани узайтиради.

Энди Валерий Карпин яқин олти ой ҳам Россия терма жамоасини, ҳам "Ростов" клубини бошқаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!