Шомуродовнинг суперголига Италиядан қандай муносабат бўлди?

CHERY AUTO

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг машҳур ҳужумчиси Элдор Шомуродов жорий мавсумдаги охирги расмий учрашувини ҳам гол билан юқори нотада якунлади.

Tecno

2026 йилги жаҳон чемпионати йўлланмасини аввалги турда нақд қилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё минтақаси саралаш турнирининг учинчи босқичидаги охирги учрашувини Тошкентда Қатар футболчиларига қарши ўтказди.

Қатарликлар билан ўзаро ҳисоб-китоб бор эди. Саралаш турнирининг бу босқичидаги биринчи давра учрашувида Қатар сўнгги сониядаги гол эвазига терма жамоамиз устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги 26 та учрашувидаги ягона мағлубият бўлди.

Тошкентдаги беллашувда футболчиларимиз рақиб дарвозасига учта тўп киритиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Азизбек Турғунбоев, Элдор Шомуродов ва Игорь Сергеев томонидан киритилган голларнинг ҳар бири ўзгача чиройли бўлди.

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов туфайли Италиядаги манбалар дарров бу учрашувга ва А Сериядан терма жамоага жалб қилинган ўйинчининг голига ўз муносабатларини билдирди.

Sports.uz портали ушбу манбалар билдирган муносабатларни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этади.

VOCEGIALLOROSSA.IT:

“Рома” ҳужумчиси Ўзбекистон терма жамоасида сафида гол урди. Навбатдаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб бўлган Ўзбекистон ўз майдонида Қатар футболчилари билан куч синашди.

Гарчи ўзбеклар вазифани муддатидан олдин уддалаган бўлса-да, қатарликларга қарши ўйин анча мураккаб кечди. Бироқ учрашув охирида мезбонлар ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

Ушбу баҳсда гол урган ўйинчилар орасида “Рома” вакили Элдор Шомуродов ҳам бор эди. Тажрибали тўпурар 86-дақиқада ҳисобни 2:0 га етказди.

LAROMA24.IT:

Шомуродовдан супергол. 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққанини Қатар устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан мустаҳкамлаб қўйган Ўзбекистон байрамни давом эттирмоқда. Миллий терма жамоа юлдузи Элдор Шомуродов ўткир бурчакдан чап оёқда гол уриб, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди ва амалда учрашув тақдирини ҳал қилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси саралаш турнирининг учинчи босқичини ишончли ғалаба ва жами 21 очко билан якунлади.

SIAMOLAROMA.IT:

Энди Элдор Шомуродов “Рома”даги келажаги ҳақида бош қотирса ҳам бўлади. Январда “Венеция”га ўтишига бир қадам қолган футболчи чемпионатнинг ҳал қилувчи палласида зўр ўйин кўрсатиб, римликларнинг бошланғич таркиб ўйинчисига айланди.

Энди мавсумлар оралиғидаги ўқув-машғулот йиғинларида янги бош мураббий Жан Пьеро Гасперини ўзбек футболчисининг имкониятларини ўрганиб чиқиши керак бўлади. Бу орада Шомуродов ўз миллий терма жамоасида ажойиб гол урди.

Мундиалга муддатидан олдин чиққан Ўзбекистон терма жамоаси саралаш турниридаги охириги учрашувини Қатарга қарши ўтказди. Элдор Шомуродов майдон марказидан олдинги чизиққа узатилган тўпни ўнг оёқда тўхтатиб, чап оёқда зарба йўллади. Рақиб дарвозабони Закариё Салоҳ ҳеч нарса қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг зўр тўпурар ҳисобланади. 29 ёшли ҳужумчимиз халқаро майдонда 82 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 42 маротаба ишғол қилган. Бу ўзбекистонлик футболчилар учун мутлақ рекорд ҳисобланади.

Пеп, бизни Ҳусановнинг ўйинини кўришдан айирма!

Файзуллаевни йўқотмаслигимиз керак!

“Манчестер Сити” фанатлари Ҳусановни “тинч” қўймаяпти!

Шомуродов Гасперининг ҳар қандай синовига тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!