Шомуродовнинг устози Ла Лигада эътироф этилди

Испания Ла Лигаси ўзининг расмий твиттер саҳифасида 8-рақамда ўйнаган чемпионат тарихидаги энг яхши футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан 1997-2002 йилларда “Сельта” шарафини ҳимоя қилган россиялик футболчи Валерий Карпин ҳам жой олди. У ҳозир “Ростов” клубида ҳамюртимиз Элдор Шомуродовга устозлик қилмоқда.

Ла Лига шунингдек, Предраг Миятович ("Реал"), Юлен Герреро ("Атлетик"), Андрес Иньеста ("Барселона"), Рубен Бараха ("Валенсия"), Тони Кроос ("Реал"), Пабло Аймар ("Валенсия"), Мичел ("Реал"), Санти Касорла ("Вильярреал"), Набиль Фекир ("Бетис"), Сауль Ньигес ("Атлетико"), Христо Стоичков ("Барселона"), Хуан Роман Рикельме ("Вильярреал") ва Кака ("Реал") каби футболчиларни ҳам эътироф этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)