
Шон О'Мэлли: "Мен реваншларда мағлуб бўлмаганман!"
Америкалик UFC жангчиси Шон О'Мэлли амалдаги чемпион Мераб Двалишвили билан реванш олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Эслаб қолинг, мен реваншларда мағлуб бўлмаганман. Тўғри, Мераб жуда кучли йигит, у биринчи баҳсда ғалаба қозонди, ҳеч қандай баҳона йўқ. Бироқ иккинчи жанг бутунлай бошқача ўтади" - деди собиқ чемпион матбуот анжуманида.
Маълумот учун, 2024 йил сентябрь ойида Двалишвили ҳакамларнинг якдил қарори билан Шон О'Мэлли устидан ғалаба қозониб, ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланганди.
Комментарии