"Шўртан" бош мураббийи: "Биз 15 дақиқа футбол ўйнадик"
Про лига 7-тур “Андижон-SGS” — “Шўртан” (3:2) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.
“Бугунги ғалаба билан “Андижон-SGS” жамоасини қутлайман. Улар яхши жамоа. Бундай ўйин билан нега улар турнир жадвалининг пастки поғоналарида юрганига ҳайронман. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.
Ўзимнинг ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз бугун 15 дақиқада иккита гол урган вақтимизда футбол ўйнадик”.
- Сиз ўз вақтида ёшлар терма жамоасини бошқаргансиз. Кечаги ўйинда ўзингиз кўрдингиз “Андижон-SGS” жамоаси ҳали тўлалигича шаклланмаган. Улар жорий мавсумда Биринчи Лигада ўйнашлари керак эди. “Шўртан”га бугунги ўйинда бироз омад етишмади. “Анджон-SGS” иккинчи бўлимдаги кучли хоҳиш туфайли ҳисобни тенглаштириб, ўйин сўнггида ғалабани илиб кетишди. Бу ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоамиз бугун футбол ўйнамади. Мезбонлар бугун яхши футбол намойиш этишди, айниқса ҳужумда чиройли ўйнашди. Шунинг учун уларнинг ўйинини мақтадим. Рақибнинг про лига ўйинларига қанчалик тайёрлигини кучли рақиблар билан солиштириб кўриш керак, фақат биз билан эмас.
"Шўртан" ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар