"Шўртан" бош мураббийидан воз кечди
Про лиганинг 7-турида “Андижон-SGS”га қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг “Шўртан” раҳбарияти Алексей Евстафеев билан учрашди ва жамоанинг сўнгги беллашувлар натижалари таҳлил қилинди.
Йиғилишдан сўнг “Шўртан” жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди. Шу кунга қадар клубни бош мураббий сифатида бошқариб келган Алексей Евстафеев икки томонлама келишувга асосан истеъфога чиқарилди.
“Шўртан” футбол клуби Алексей Евстафеевга ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдиради ва унинг келгусидаги фаолиятига омад тилайди!
Бош мураббий вазифаси шу кунгача Алексей Евстафеевга кўмаклашиб келган тажрибали мураббий Анвар Бердиевга ишониб топширилди.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар