"Шўртан" икки нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди
Про лига қатнашчиси – Ғузорнинг “Шўртан” клуби икки нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди. ЎзПФЛ матбуот хизматининг хабарига қараганда, “Шўртан” дарвозабон Шерзод Абдураимов ва ярим ҳимоячи Шерали Жўраев билан хайрлашган.
Маълумки, ўтган турда “Шўртан” посбони Абдураимов “Машъал”га қарши беллашувда иккинчи голни ўтказиб юборганидан сўнг рақиб футболчисига “калла” қўйиб жароҳат етказганди. Балки шу ҳолат клубнинг у билан шартномани бекор қилишига асосий туртки бўлгандир.
Шунингдек, бир неча йиллар “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган ва жорий мавсум бошида “Шўртан”га қўшилган Шерали Жўраев билан шартнома бекор қилиниши бироз кутилмаган янгилик бўлди. Иккала футболчи бу йил про лигада “Шўртан” сафида 4 тадан учрашувда майдонга тушишганди.
Фикрлар