"Шўртан" клуби COVID-19 учун тест топширмоқда

“Шўртан” клуби раҳбарияти Республика махсус комиссияси томонидан спорт машғулотлар жараёнини бошлашга рухсат берилгунига қадар, футбол клубларининг Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги томонидан белгиланган санитария қоидалари ва меъёрларига тўлиқ риоя этилиши юзасидан мураббий ва футболчиларни COVID-19 тестидан ўтказишни бошлади.

Бу борада клуб бош мураббийи Асрор Алиқулов шундай деди:

- Футболимиз раҳбарларининг талаби ҳам аслида барча клубларни коронавирус тестидан ўтказиш эди. Бу борада клубимиз раҳбарияти ҳам мураббий ва футболчиларни ушбу тестдан ўтказишни исташаётганди. Ҳозирча асосан ўзимиздаги маҳаллий ўйинчиларимизни шифокорлар кўригидан ўтказдик. Жамоамизда яна бошқа вилоятлардаги футболчиларимиз ҳам бор ва уларни ҳам COVID-19  тестидан ўтказамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!