“Шўртан” Тошкентда “НБУ-Осиё” ва “Сўғдиёна” билан назорат баҳси ўтказади
Ads

 

“Шўртан” жамоаси 21-29 июль кунлари иккинчи даврага тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, тайёргарлик жараёнида ғузорликлар 4 та назорат учрашувини ўтказишни режалаштиришган. Ушбу назорат учрашувларида “оқ бўрилар” куч синашадиган 2 рақиб ва ўйин кунлари аниқ бўлди.

Режаларга кўра “Шўртан” 22 июль куни Тошкентнинг “НБУ-Осиё”, 26 июль куни эса Жиззаҳнинг “Суғдиёна”сига қарши майдонга тушадилар. Қолган иккита ўртоқлик, синов ўйинларидаги рақиблар ва муддатига ҳозирча аниқлик киритилмоқда.