"Шўртан" тўхтамаяпти! Клуб навбатдаги трансферни эълон қилди

TIGGO 2 PRO

Сарвар Мирзаев "Шўртан"нинг янги посбони. Клуб матбуот хизмати бу ҳақда расман хабар берди

Ҳар бир чизиқда рақобатдош жамоа шакиллантиришни мақсад қилган "Шўртан" клуби навбатдаги трансферни амалга оширди.

Клуб асли ғузорлик бўлган ёш ва умидли дарвозабон Сарвар Мирзаевни ўз сафига қўшиб олди. Мирзаев фаолияти давомида ОКМК, "Олимпик" ва Қирғизистоннинг "Алдиер" жамоаларида ҳаракат қилган.

Маълумот учун, клуб аввалроқ яна бир дарвозабон Шерзодбек Абдураимов трансферини эълон қилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию