Шота Арвеладзе: Биз бундан ҳам яхшироқ ўйин кўрсата оламиз
Ads

Олий лиганинг 27-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ушбу баҳсдан сўнг “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе матбуот анжуманига қатнашди. Бу ҳақда "Сўғдиёна" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Биринчи бўлимда бир нечта вазиятларни голга айлантира олмадик. Рақиблар ҳам бир нечта ҳавфли вазиятлар ярата олди. Бурчак зарбаларини голга айлантира олмади. Рақиблардан кўра бизда голга тортадиган вазиятлар кўп бўлди.

Ўйин сўнггида Игорь Сергеев ҳам боши билан зарбасини голга айлантира олмади.Рақиблар дарвозабони ҳам жамоасини кўп вазиятларда қўтқарди. Умуман айтганда бизга ғалаба керак эди. Биз бундан яхшироқ ўйин кўрсата оламиз. Яна шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки,Жиззахда футболни севишар экан. Бундай муҳитда ўйнаш доимо ёқимли", - деб айтиб ўтди Арвеладзе.