Шота Арвеладзе: Биз кеча ОЧЛ финалида ўйнаган жамоалардан кучлироқ эдик

Ўзбекистон кубогида "Пахтакор" билан ғалабага эришган Шота Арвеладзе финалдаги ғалабадан сўнг, ўз мулоҳазалари билан бўлишди:

"Ўйлайманки, яхши ўйнадик. Биринчи 15 дақиқада бироз ҳаяжонландик. Финал ҳиссиётлари -  буни тушуниш мумкин.Кейин эса барчасини ўз қўлимизга олдик. Рақибда кам имкониятлар бўлди. Биз етарлича кучли ўйин намойиш этдик. 

Кеча йигитлар билан биргаликда ОЧЛ финалини томоша қилдик. Бу жуда оғир вазият эди: улардан кучлироқ эдик. Мен ушбу футболни севувчи мамлакатга катта футболни олиб келмоқчи эдим. Аммо бироз омад етишмади. Мен ўзбек футболи мухлисларига мустаҳкам соғлиқ ва омад тилайман. 

Барчага раҳмат айтмоқчиман. "Пахтакор"даги ҳар бир инсон бу натижаларда катта ўрин тутади. Клуб раҳбариятига, шифокорларга, барча-барчага чуқур миннатдорлигимни билдирмоқчиман. 

Менимча, ҳисоб бизнинг қандай ўйнаганимизни кўрсатиб турибди. АГМК дастлабки дақиқаларда босим уюштиргани рост. Аммо уларда вазиятлар бўлмади. Табиийки, Суперлигада узоқ вақт етакчилик қилган, кубок финалига етиб келган жамоадан бошқача ўйин кутиб бўлмасди", - деди "шерлар" бош мураббийи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
20/12/2020 18:55
Shu yil ochigi chempionatka Nasaf hamma kamandadan bir bosh ustin ekan. buni ochiqchasiga tan olmasdan iloji yuq. Nasaf yutqazgan uyinlarga ham. omadgena raqib jamoa boqqan. bulmasa AGMK bugun fenalga loiq kamanda emas. edi. undan Kura Loka Navbahor Loiq edi. tugri Nasaf aytmasa ham hamma biladi. chunki Nasaf Pahtakordan ham. ustin klub. Pahtakor uzbekiston chempioni bulgan. shunchaki pulni zuri bilan Nasaf esa. OCHL 4 Urin OFK Sohibi. osiyoga uz urniga ega. hozircha Nasaf uzidanda bir bosh balant sakragan kamanda. buni hamma fudbol mutahasislaru Fudbolchilar ham biladi.
&
Sash
20/12/2020 17:45
Skolari digan murabbiy Revaldo digan uyinchini Uzb da uynatganini bilasmi Shota oka. Omad har tomonlama kuchlilarga boqadi. Bugun AGMK dan kuchli ediz. Yuttiz. Kingi yilam OCHL yutolmaysiz. Paxtakorni tabrikliman dubl bn.