Шота Арвеладзе: Бугун бемалол 3 ёки 4 та гол киритишимиз мумкин эди

Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилди. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Олмалиқнинг АГМКсини қабул қилди ва 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 

Мазкур ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "шерлар" устози Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Рақиб жисмоний имконият ёрдамида ўйнайди. Улар асосан стандарт вазиятларда хавфли ҳаракат қилишади. АГМК 5 ҳимоячи тактикасида ўйнаши туфайли уларга қарши баҳсда вазиятлар яратиш мушкул. Улар "Бунёдкор" билан ўйинда ҳам, ўз майдонида кечган "Навбаҳор"га қарши беллашувда ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатишганди.

Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик ва гол уриш учун кўп имкониятларга эга бўлдик. Бемалол учинчи ва тўртинчи голни урсак бўларди, аммо бундай бўлмади.

Футболда бир хато барчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Танаффусдан сўнг жамоа яхши ва ёмон ҳаракат қилган ҳолатлар учради. Бугунги баҳсда муҳим 3 очкони қўлга киритдик", - деб айтиб ўтди грузиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!