Шота Арвеладзе: Гриффитснинг жамоага ёрдам беришига умид қиламан
Ads

"Пахтакор" бош мураббийи Ростин Гриффитс ҳақида фикрларини билдирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Шота Арвеладзе: - Гриффитс жуда тажрибали футболчи. У бизнинг иккинчи давра олдидан охирги трансферимизга айланди. Осиёлик ўйинчи учун жойни айнан у билан тўлдирдик. Ростин билан келаси йил охиригача шартнома тузилди.

Биз ҳужумкор ўйин кўрсатишга интиламиз. Лекин замонавий футболда ҳимояни ҳам эсдан чиқармаслик зарур. Жамоада барқарорлик бўлиши керак. Шундагина кўзланган мақсадларга эришса бўлади.

Клубда барча - Президентдан тортиб ходимларгача суперклуб тузиш учун интиляпмиз. Клуб танлаган йўл ўзгармайди, - дейди Арвеладзе.