Шота Арвеладзе: Ҳакамлар? Бу борада мен ҳам норозиман
"Кутилганидек ўйин қийин кечди. Кеча ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтган эдим. "Персеполис" энг кучли рақиблардан бири деб айтиб ўтган эдим. Рақиб кучли прессинг қиладиган ва қарши ҳужумларда яхши ўйин кўрсатадиган клуб эди. Бугун иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Устунлик биз томонда бўлди. Биз иккинчи таймдаги баҳс учун ғалабага лойиқ эдик. Бaрча ўзбекистонлик футбол ихлосмандларини ғалаба билан табриклайман. Рамазон ойи бошланганига қарамай, бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ўйин олдидан босим бор эди. Иккинчи бўлимда мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди.
Мен ҳеч қачон рақиб жамоа мураббийини муҳокама қилмайман. Менинг ҳам ҳакамларнинг қароридан у қадар кўнглим тўлмади. Бу борада мен ҳам норозиман. Бироқ буни муҳокама қилмайман. Албатта мағлубиятдан сўнг ҳиссиётларни жиловлай олиш қийин.
Синдаров "Локомотив" билан ўйинда ҳам майдонга тушган. Собит деярли ҳар икки баҳснинг бирида ўйнамоқда. Яхши ўйин кўрсатди, икки-уч вазиятда ажойиб ҳаракат қилди.
Cадриддин Абдуллаев жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди ва бугун қайтиб келди. Ўйлашимча 6 ҳафтада сафга қайтади. Сидиқовнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Бугун тиббий текширувдан сўнг маълум бўлади. Умид қиламанки, барчаси яхши бўлади. Йигитлар дам олишсиз ўйнашмоқда ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Мавсум энди бошланди, аммо биз 14 та ўйин ўтказишга улгурдик", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди SPORTS.uz сайти мухбири Шаҳзод Холбоев.
Фикрлар