Шота Арвеладзе: Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартирдик
Ads

"Пахтакор" бош мураббийи "Яшнобод"га (5:0) қарши бўлиб ўтган Ўзбекистон Кубоги баҳсидан кейин матбуот анжуманида фикрларини билдирди.

- Биринчи бўлимда рақиб бизни кескин прессинг қилди, бунинг учун уларни олқишлаш керак. Биз эса унча тез ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса барчасини ўзгартирдик. Жуда яхши ўйнаб, кетма-кет имкониятларга эга бўлдик. Ўйлашимча, олдиндан кутилганидек савия орасидаги фарқ ўзини билдирди. Ҳар уч мусобақадаги навбатдаги беллашувларга тайёргарлик кўришда давом этамиз.