Шота Арвеладзе истеъфога чиқарилди

Англиянинг қуйи дивизиони вакили "Ҳалл Сити" бош мураббий Шота Арвеладзенинг истеъфога чиққанини маълум қилди.

Грузиялик мутахассис январь ойида "йўлбарслар" бошқарувини қабул қилиб олган ва ўтган мавсум Чемпионшипда 19-ўринни эгаллаган. Айни пайтда жамоа кетма-кет 4 учрашувда мағлубиятга учраб, 20-поғонада бормоқда.

Арвеладзе штабидаги Питер ван дер Венга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилди. Клубни вақтинчалик Энди Доусон бошқариб туради.

Маълумот учун, Шота 2017-2020 йиллар оралиғида "Пахтакор" бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!