Шота Арвеладзе: “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра ёмон ўйнаб ютган яхши

Унда "шерлар" устози Шота Арвеладзе ва жамоа ҳимоячиси Егор Кримецлар иштирок этишди.

"Олдинда бизни жуда қийин ўйин кутмоқда. Агар гуруҳдаги вазиятга қарасак ҳам буни тушуниб олиш мумкин. “Персеполис” ҳозир тўплаган очкодан кўпроғига муносиб, аммо бу футбол. Улар кучли ва жуда яхши шаклланган жамоа.

Рақиб доим бир хил ўйнайди. Эртага ҳам агрессив ва ҳужумкор ўйин кутяпман. “Персеполис”нинг сафарда ёмон ўйнаётганига қўшилмайман. Улар сафарда ёмон ўйнашмаяпти. Битта баҳсни нейтрал майдонда ўтказишди, футболда ким кўпроқ гол урса ўша жамоа ғолиб бўлади.

Ғалабанинг аҳамияти жуда юқори. “Ливерпуль” каби яхши ўйнаб ютқазгандан кўра ёмон ўйнаб ютган яхши", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!