Шота Арвеладзе Машариповнинг Саудия клубига ўтиши, жамоага яна бир легионер келиши мумкинлиги ҳақида гапирди

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг, меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда қўқонликлар матбуот хизмати хабар берди.

- Аввало шуни айтишим жоизки, ярим финал учрашувларига мавсумда барқарор ўйнаган ва барча қийинчиликларни енгиб ўтган жамоалар етиб келди. Синовлар мавсумида биздан ташқари, “Насаф”, АГМК ва “Қўқон-1912” яхши ўйин намойиш этди.

Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, бундай майдонда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Шундай бўлса-да, шогирдларимга миннатдорлик билдираман. Ғалаба билан футболчиларимизни табриклайман. Ўйинга жуда яхши ҳозирландик. Майдон биз хоҳлайдиган футболни намойиш этишга имкон бермаслигини билардик. Футболчиларга раҳмат, улар бор кучларини берди, кескин беллашувда йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Кўплаб вазиятлар юзага келтирдик, рақибга деярли имконият бермадик. Финалга йўл олдик, ютуққа ҳақли эдик. Мезбонларга эса соғлиқ, яхши ҳордиқ чиқариб, кейинги мавсумга яхши тайёргарлик кўришларини тилаб қоламан.

Кубок баҳсларини башорат қилиш мушкул. Футболда шундай вазиятлар бўладики, масалан Грузия кубогининг финалида қуйи лиганинг иккита жамоаси майдонга тушди. Бироздан кейин бошланадиган АГМК - "Насаф" ўйинини мароқ билан кўришга ҳаракат қиламан. Ҳар икки жамоа ҳам финалга лойиқ.

Грузиядан яна футболчилар олиб келиш мумкин. Бунинг учун изланиш керак. Футболда ҳар доим иқтидорларни топиш мумкин. Ўз мамлакатингдан футболчи олиб келишда жуда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Сен олиб келадиган ўйинчи бошқа футболчилардан устун бўлиши лозим.

Машариповни Саудия клубига ўтиши борасида нима дейишим мумкин? Жалолидинни "Пахтакор" билан яна бир йиллик шартномаси бор, - деди Арвеладзе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!