Шота Арвеладзе "Насаф"га қарши баҳсдан сўнг: Ғалабага муносиб эдик
Суперлига 24-туридан ўрин олган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги (1:2) ўйиндан сўнг тошкентликлар устози Шота Арвеладзе беллашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Терма жамоалар билан боғлиқ танаффусдан кейин яна чемпионат ўйинларига қайтдик. Чиройли ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда сал қийинчиликка дуч келдик. Умуман олганда, ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик деб ҳисоблайман. Кескин беллашув учун йигитларга ва рақибга ҳам раҳмат айтаман", - деб грузиялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.
Фикрлар