Шота Арвеладзе "Навбаҳор" мухлисларига: Қарсак чалишни ўрганинг
"Ўйиндан олдин йигитларга баҳс муҳити Чемпионлар Лигасидек бўлишини айтгандим. Оддий бўлмаслигини таъкидлагандим. Эронда стадионда одамлар кўп бўлган ва муҳит ўзгача эди. Йигитлар кўрсатмаларни яхши бажаришди. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Тўпни ўзимизда ушлаб турдик. Мезбонларда баҳс охирида яхши имконият бўлди холос. Бизда ўн нафардан ортиқ футболчилар терма жамоаларда бўлишди, Симич ва Сергеевда кичик жароҳат мавжуд. Қийин ҳолатдан чиқиб кетдик.
Биз мавсумни яхши ўтказмоқдамиз ва мағлубиятсиз серия давом этиб келмоқда. Тўп назорати ва умуман барча жиҳат бўйича яққол устунликка эга бўлмоқдамиз. Шу боис мухлислардан ўзларини яхшироқ тутишларини сўраган бўлардим. Улар чиройли ўйнаган, ҳужумкор футбол кўрсатган жамоани олқишлашлари керак деб ўйлайман.
Мураббийга ҳамиша қанчадир вақт зарур. Иккинчи мавсумда жамоани яхшироқ биласан. Кийиниш хонасида етакчилар керак эди. Баъзи ўйинчиларни таркибга қўшдик ва натижалар яхши кўриниш ҳосил қилди. Ўтган йили ҳам яхши ўйнагандик, умумий ҳисобда кўпроқ очко йиққандик.
- Ўтган йили вилоят ҳокими майдонни яхшилашга ваъда берганди. Бу йил жамоангиз шундай ажойиб майдонда ўйнамоқда. Бу барча учун яхши ҳолат", - деди грузиялик мутахассис.
Фикрлар