Шота Арвеладзе: ОЧЛда афсусланарли мағлубиятга учрадик. Лекин ҳаёт давом этади
"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе АГМК билан учрашув арафасида ўйин ҳақида фикрларини айтиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Саудия Арабистонида афсусланарли мағлубиятга учрадик. Лекин ҳаёт давом этади ва биз янги синовларга тайёр туришимиз лозим. Олдимизда чемпионатнинг яна бир жиддий ўйини турибди. Барча бизга қарши ўзини кўрсатишни хоҳлайди. Учрашувга жиддий ҳозирлик кўришни давом эттиряпмиз. Суперлигада бор куч билан ўйнаш даркор, ҳозир очколар йўқотишнинг вақти эмас. Ғалаба қозониш орқали ишқибозларнинг кайфиятини кўтармоқчимиз, - деди мураббий.
Фикрлар