Шота Арвеладзе: Садриддин Абдуллаев ФИФА кунларидан кейин сафга қайтади, Сидиқов ва Комилов учун эса мавсум якунига етган
Ads

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе "Андижон" (5:1) билан кечган ўйиндан кейин матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Натижани кўрганлар осон ўйин бўлган деб ўйлаши мумкин, аммо ҳар бир ўйин оғир ўтмоқда. Иккинчи давранинг биринчи қисмини ажойиб тарзда ўтказдик. Энди кичик танаффус бўлади. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига жаҳон чемпионати саралашида омад тилайман. Ижобий натижа футболчиларга ҳам, терма жамоага ҳам, ўзбек халқига ҳам керак.

Иккинчи ўрин билан фарқ 15 очкога етди. Бу катта фарқ. Интрига бор. Сабаби биздан кейинги ўринларда бораётган клублар бир бирига жуда яқин жойлашган. Совринли поғоналар учун кураш кескин. Ҳали бизни олдида кубок баҳсларида қизиқарли беллашувлар кутмоқда. Жамоадаги футболчилар футболни севишади, ундан роҳатланишади. Шунинг учун ҳам ҳамон юқори иштиёқни сақлаб қолишмоқда.

Садриддин Абдуллаев ФИФА кунларидан кейин сафга қайтади. Аммо Сидиқов ва Комилов учун мавсум якунига етган. Улар кейинги мавсумга яхши тайёрланишлари лозим бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдусамат Жураев
28/08/2019 09:50
АЛБАТТА ИНТИРИГА БОР ФАКАТ УЗБ ЭЛ КЛАСИКО КЕЛЯПТИ УНИТМА ШОТЕ НАМАНГАНДА КОНЧЕЛЬСКИЙ ЖАМОСИ ВА 25 МИНГ МУХЛИС КУТЯПТИ
&
Hasan fanat pahtakor
28/08/2019 17:41
Silarga 3ochkoni padarka qilamiz agar qonatvarmasa
Shaxboz Bekmurodov
14/09/2019 18:21
Paxtakorga paxtada ishlaydiganlar o‘yinchi yaqinlari hullas paxtaga yaqin insonlar majburan muhlislik qilmasa bulani haqiqiy muhlisi yo‘q, Navbahor muhlisi emasman lekin paxta bilan o‘yinda Navbahorga omad tilayman, yanchib tashla braklarni
&
Alisher ...
28/08/2019 12:19
Paxtakor har bir raqibni ayama