Шота Арвеладзе Самарқанддаги камбэкдан сўнг нималар деди?
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 22-турида “Пахтакор” Самарқандда “Динамо” меҳмони бўлди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг “шерлар” устози Шота Арвеладзе ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
- Терма жамоа ўйинидан кейин суръатга қайтиш осон эмас. Лекин йигитлар чиройли футбол намойиш қилишди. Ўзаро тушуниш мавсум охирида катта аҳамиятга эга. Биринчи тўп қўйиб юбордик ва бунга биринчи бўлимнинг ўзида муносиб жавоб қайтардик. Чиройли ҳужумлар ташкил қилиб, танаффусга қадар муҳим голларни урдик. Биз қаердан иштиёқ оляпмиз? Футболчилар ўзи ўйнаётган клуб, чемпионат ва ишқибозларни ҳурмат қилишлари лозим. Улар футбол сабабли пул топишади. Рақиб эса биринчи даврада катта ишонч билан ўйнаганди.
Фикрлар