Шота Арвеладзе

Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе учрашув ҳақидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин кутганимиздек қийин кечди. Чемпионатнинг тўхтаб қолгани ёмон бўлди. Энди аввалги ҳолатга қайтишимиз лозим. Жуда секин ўйнадик, суръатни оширмадик. Бунга мезбонлар ҳам ўйинни кўп тўхтатиб, сабабчи бўлишди. Мезбонларни олқишлашим мумкин. Карантиндан кейин яхши ҳолатга қайтиб олишга бир неча ўйин керак бўлади. Ҳар икки бўлимда ҳам секин ҳаракат қилдик. Бундан анча тез ўйнай оламиз. Уч вазиятда биз пенальти тепишимиз мумкин эди. Ҳолатни кўриб чиқиб, эътирозимни баён қилишим мумкин”, - деди грузиялик мутахассис.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
14/06/2020 21:27
Бу хам мухсин ухшаб бахона килиб бошлади Тан бермайабди
&
14/06/2020 22:12
Бахона бахона ва яна бахона. Юткизса хам тан омайди.
Кахрамонжон Сафаров
17/06/2020 16:02
Худо хохласа бу грузиялик гап йук мутахассис жуда купгина эртак ва афсонлар тукийди , Сугдиёна молодець , колган турларда бошка жамоаларга хам Пахтакорни ютиш насиб килсин , кимдир Арвеладзени дадасидек хурмат килиб юрибди , у эса кимларнидир устидан кулиб юрибди
Рустам Содиков
15/06/2020 20:37
Бу уйинда "Пахтакор" жуда куп кундаланг ва оркага узатмалпр билан уйнади. Шундай услуб билан уйнаган жамоа ютукка эришолмасоиги аник. Яна шундай, хужумга бораётганда оркага ёки кундалангига туп узатишлар булаверса галаба булмайди.
Рустам Содиков
15/06/2020 20:43
Агар жамоа хужумни уз майдонида ташкил килолмаслигига кузи етса, хужумга ракиб майдонига бормаслиги керак. Бордими оркага, кундалангга кераксиз паслар килиб юбомаслиги керак.
Abbos Axmedov
14/06/2020 22:46
Наманганда навбахорга 2017 ва 2018 мавсумда ютказган уйинида хам шота арвеладзе бахоналарни келтириб ташлаган майдони тамирлаш керак майдон ундай майдон бундай деб
&
Rustamov Dilmurod
15/06/2020 00:21
Toʻppa. Togʻri