Шотландия терма жамоаси аъзоси Лондон грандларини қизиқтириб қўйди

"Борнмут" клуби вингери Райан Фрэйзер АПЛ грандларининг эътиборига тушди.

The Mirror нашрининг ёзишича 25 ёшли шотландиялик футболчи учун "Арсенал" ва "Тоттенхэм" клублари ўзаро кураш бошлашган. Лондонликларнинг фикрича ушбу футболчининг ўйин сифатини инобатга олганда, унинг трансфер нархи нисбатан арзонроқ ҳисобланади. Фрэйзернинг трансфери ушбу жамоаларга 18 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Фрэйзер жорий мавсум “Борнмут” сафида жами 36та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.