Шохрух Гадоевнинг икки голи жамоасига муҳим ғалабани олиб келди
Ads

Бугун Жанубий Кореяда нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган К Лига-2 да 11-тур ўйинлари старт олди.

Ҳамюртимиз Шохрух Гадоев тўп тепадиган “Тэджон Ситизен” клуби ўз майдонида “Аньянг”ни қабул қилди. Голларга бой тарзда кечган ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Эътиборлиси, “Тэджон”нинг икки голига ҳамюртимиз муаллифлик қилди. Шохрух ўйиннинг 30 ва 50-дақиқаларида гол киритиб, жамоасининг ғалабасига ўзининг муносин ҳиссасини  қўшди. У 73-дақиқада захирага олинди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Тэджон Ситизен” жамғарган очколар сони 13 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда.

К Лига-2. 11-тур

“Тэджон Ситизен” – “Аньянг” 3:2

Голлар: Гадоев (30, 50), Кицу (45) – Уэсли (47, 90).