Асосий мазмунга ўтиш

Шуҳрат Юсупов уч карра Америка очиқ чемпионати ғолиби

Shahobiddin
Изоҳлар: 0

Ўзбекистонлик спортчига тенг келадигани топилмади

18-19 май кунлари АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри самбо бўйича Америка очиқ чемпионатига мезбонлик қилди.

Мазкур турнирда дунёнинг 9 давлати – Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Украина, АҚШ, Мексика, Гондурас, Арманистон ва Эрондан спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчимиз Шуҳрат Юсупов жанговар самбо йўналишида барча рақибларидан устун келиб фаолияти давомида учинчи марта ушбу мусобақада ғолибликни қўлга киритди.

Sambo2

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ