Шукуров Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда

Терма жамоа билан Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубогида иштирок этаётган Отабек Шукуров турнир тугаганидан сўнг янги клуби билан шартнома имзолайди. У катта эҳтимол билан Туркияда қоладиганга ўхшамоқда.

"Fanatik" нашри журналисти Бурак Ўздемир хабар беришича, ярим ҳимоячи "Сивасспор" билан музокаралар олиб бормоқда. Ушбу клуб Туркия чемпионатида 22-турдан кейин 6 та ғалаба, 8 дуранг ва 8 мағлубият билан 13-ўринда турибди. 

Аввалроқ, Шукуров биринчи лиганинг иккита жамоасидан таклиф олган, лекин у фаолиятини юқори дивизионида давом эттиришни истамоқда. "Кожаэлиспор" ва "Гозтепе" клублари футболчимизни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
27/01/2024 13:05
Йигитнинг омадини берсин!