Шукуров захирадан майдонга тушган учрашувда жамоаси ғалаба қозонди

Туркия Суперлигасидан ўрин олган "Истанбулспор" - "Фотиҳ Карагюмрюк" баҳси якунига етди. Мазкур беллашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дианье томонидан 27-дақиқада киритилган гол "Карагюмрюк"га 3 очко олиб берди. 

Қайд этиш лозим, легионеримиз Отабек Шукуров 86-дақиқада захирадан майдонга туширилди. 

Айни вақтда Пирло шогирдлари 34 очко билан Туркия чемпионати турнир жадвалида 9-ўринни банд этиб турибди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!