Шунақаси ҳам бўларкан! Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқ

Хави "Барселона" уни истеъфога чиқармоқчи эканлигидан хабардор эмас. 

Аввалроқ, "кўк-анорранглилар" бош мураббийи мавсум охирида ўз лавозимини тарк этиши ва клуб аллақачон унга ўринбосар қидираётгани ҳақида маълумотлар берганди. 

Хави бугун штаб аъзолари билан учрашди ва уларга ҳеч нарсани билмаслигини айтди. "As" хабарига кўра, мураббий бундан ҳайратда қолган. Сабаби, Лапорта "Альмерия" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ҳам Хавини табриклаган. 

Манбага кўра, Хавининг атрофидагилар мураббийни жуда хотиржам, деб таъкидламоқда. Бироқ у вазиятдан буткул ҳайратда. 

Испаниялик мутахассис ўзининг бўшатилиши ҳақидаги тинимсиз хабарлардан сўнг вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида клуб президенти Жоан Лапорта билан учрашиб олмоқчилигини айтган. Бироқ Лапорта бу ишни мавсум якунлангач, қилишини таъкидлаган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!