Шуни олиб тўғри қилганмиз! “Челси” юлдузи роса талаш бўляпти

  • 15.08.2026 14:15
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Futbol
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси”нинг португалиялик ҳужумкор футболчиси Педру Нетуга Англия Премьер-лигасининг бир неча клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Яқинда матбуотда “Манчестер Сити” Савио билан хайрлашган тақдирда 26 ёшли Нетуни сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Шунингдек, Педрунинг келажагини амалдаги чемпион “Арсенал” ва таркибини қайта тузишга катта эътибор қаратаётган “Тоттенхэм” билан ҳам боғлашмоқда.

“Сити” бош мураббийи Энцо Мареска Нетуни “Челси”даги фаолияти давридан яхши билади ва BBC хабарига кўра, Педру ўтган мавсум ўртасида италиялик мутахассиснинг клубдан кутилмаганда кетишидан хафа бўлган.

Таъкидланишича, “Челси” Нетуни мутлақо сотилмайдиган футболчи деб ҳисобламаяпти, аммо лондонликлар Португалия терма жамоаси аъзосини 2024 йилда “Вулверхэмптон”дан 54 миллион фунт стерлингга сотиб олган нархидан сезиларли даражада қимматроққа сотишни режалаштирмоқда.

Қўшимча қилиб ўтамиз, Нету ўтган мавсум Премьер-лигада “Челси” сафида 34 та ўйин ўтказиб, бешта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.

Fikrlar

Fikr qoldirish uchun avtorizatsiyadan o'ting!