Швайнштайгер “Бавария”нинг ЕЧЛда ғолиб чиқишига ишонмоқда

“Бавария” клуби собиқ ярим ҳимоячиси ва айни дамда "Чикаго Файр" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Бастиан Швайнштайгер мюнхенликларнинг жорий мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига ишонмоқда.

“Мен ҳалигача “Бавария” аъзолари ҳамда футболчилар билан алоқадаман ва уларни қўллаб-қувватлайман. Умид қиламанки мюнхенликлар бу йил Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олишади”, - дейди Швайнштайгер Sport1 нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" мусобақанинг чорак финалида "Реал" билан кураш олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!