Швайнштайгер тўп сураётган клуб 14 ёшли дарвозабон билан профессионал шартнома имзолади

АҚШнинг “Чикаго Файр” клуби 14 ёшли дарвозабон Габриэль Слонина билан профессионал шартнома имзолади.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича келажаги порлоқ дея эътироф этилаётган дарвозабон “Чикаго Файр” билан “3+1” кўринишида шартнома имзолаган.

Қайд этиш лозимки, Слонина МЛС тарихида Фредди Адудан кейинги энг ёш дарвозабон бўлди.

Маълумот учун, Слонинанинг айни дамдаги бўйи 193 см, оғирлиги эса 89 кг.

Эслатиб ўтамиз, “Чикаго Файр” клуби сафида айни дамда афсонавий Бастиан Швайнштайгер тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!