Швайнштайгернинг хайрлашув учрашувида киритилган голларни томоша қилинг (видео)
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Мюнхенда Бастиан Швайнштайгернинг хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди. Унда футболчининг собиқ жамоалари "Бавария" ва АҚШнинг "Чикаго Файр" клублари ўзаро майдонга тушишди.

Германиялик футбол афсонаси иккала жамоа таркибида бир бўлимдан ҳаракат қилди. Учрашув эса 4:0 ҳисобида немис клубининг ғалабаси билан якунланди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Маълумот учун, Швайнштайгер 2002-2015 йилларда "Бавария" шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг "Манчестер Юнайтед"га ўтди ва у ерда бир муддат ўйини чиқмагач АҚШга "Чикаго Файр" клубига йўл олди.