Швецияда Златан Ибрагимовични "сотқин" деб аташмоқда

Златан Ибрагимовичнинг "Хаммарбю" клубини сотиб олганидан сўнг, унинг қарорига норозиликлар давом этмоқда.

Швед маҳаллий матбуотига кўра, Ибрагимовичнинг Столголмдаги ўйи эшигига номаълум шаҳслар томонидан Judas ("Хоин") деб ёзиб кетишган, шунингдек кислота аралашмасини сепиб кетишган.

Швед маҳаллий полицияси футболчининг уйи олдида қолдирилган плакатни ҳам топган. Полиция ушбу иш бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборган дейилади, Afronbladet нашри хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Златанннинг собиқ клуби "Мальме", унинг янги сотиб олган клуби "Хаммарбю"нинг азалий рақиби ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!