Шюррле Москвага учиб келди ва эртага "Спартак" билан шартнома тузади

"Боруссия Дортмунд" клуби ярим химоячиси Андре Шюррле оиласи билан бирга Москвага учиб келди ва эртага "Спартак" клуби билан шартнома тузади.

Олдинроқ, 28 ёшли футболчини руслар ижара асосида бир мавсумга олишади ва 8 млн евро эвазига сотиб олиш хуқуқига эга бўлишади, - деган хабарлар тарқаган эди.

Бундан ташқари, футболчининг агенти трансферни қўллаб-қувватлагани учун маълум миқдорда маблағ олади.

Шу қаторда Москва клуби футболчига йилига 3 млн евро маош беришга тайёрлиги маълум бўлган.
Сўнгги мавсумни германиялик футболчи "Фулхэм" жамоасида ижарада ўтказди. АПЛ баҳсларида 24 учрашув ўтказиб, 6 та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!