Ҳозиргина Германия Бундеслигаси 1-туридан ўрин олган "Боруссия" Дортмунд" ҳамда "РБ Лейпциг" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Дортмунддаги "Сигнал Идуна Парк" стадионида кечган учрашувда мезбонлар 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди.

1-дақиқада Жан-Кевин Огюстен меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 21 дақиқа ўтиб, Довуд мувозанатни тиклади. Мезбонлар сафида Аксель Витсель ва Марко Ройслар ҳам ўз номларини таблога ёздириб қўйишди. Яна бир гол эса автогол сифатида "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Марсель Забитцер ҳисобига ёзилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: