Силва жамоадошига нисбатан ирқчилик қилгани учун жиддий жазоланди

Англия футбол ассоциацияси "Манчестер Сити" Бернарду Силвани жамоадоши Бенжамен Мендига нисбатан қилган қўпол хазили учун жазолади.

Эслатиб ўтиш лозимки, португалиялик футболчи твиттерда франциялик жамоадошини ёнғоқли шоколад ишлаб чиқарувчи компаниянинг тимсолига ўхшатган ва  бу билан унга нисбатан ирқчилик кайфиятини пайдо қилган эди.

Англия футбол ассоциацияси уни 50 минг евро жаримага тортди ва 1 та ўйинга дисквалификация қилди.