Симеоне: "5:4 — мухлислар учун шоу, мураббийлар учун муаммо"
Диего Симеоне Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидаги ПСЖ ҳамда "Бавария" ўртасидаги серголли учрашув (5:4) ҳақида фикр билдирди.
"Ўйин 5:4 ҳисоби билан якунланса, ҳамма: "Қандай ажойиб баҳс!" дейди. Мен эса: "Бизга бешта гол уришди", деб қарайман.
Бу ўйин мураббийлар учун қанчалик муваффақиятли бўлганини билмайман, аммо телевизор орқали у, албатта, жуда чиройли кўринди", — деди Симеоне "Amazon Prime" эфирида.
Маълумот ўрнида, Симеоненинг "Атлетико"си ярим финалда "Арсенал"ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Жавоб баҳси эса 5 май куни "Эмирейтс" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар