Симеоне "Атлетико"да қолиш учун маошининг камайишига ҳам рози
Мадриднинг "Атлетико" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Диего Симеоне билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, томонлар ҳамкорликни 2024 йилга қадар узайтирмоқчи. Энг муҳими, аргентиналик мутахассис молиявий инқироз туфайли маошининг камайишига ҳам рози бўлган.
50 ёшли Симеоне “Атлетико”ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувидаги жамоа ўтган давр мобайнида жами 7 та соврин қўлга киритди. Диегонинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Фикрлар