Симеоне "Атлетико"дан кетса, унинг ўрнини ким эгаллаши мумкин?

Мадриднинг "Атлетико" клуби жамоа бош мураббийи Диего Симеонега муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборди.

A Bola нашрининг ёзишича “матрасчилар” бу борада “Порту” устози Сержиу Консейсауни кўз остиларира олиб қўйишган. Агар 44 ёшли Симеоне "Интер"дан бўлаётган таклифни қабул қилса, унинг ўрнини айнан Консейсау эгаллаши мумкин.

Маълумот учун, Консейсау фаолияти давомида "Брага", "Витория Гимарайнш" ва "Нант" каби жамоаларни бошқарган. "Порту"да эса 2017 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

Диего Симеоне эса “Атлетико”ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. Жорий йил бошида у “матрасчилар” билан шартномасини 2022 йилга қадар узайтиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!