Симеоне:
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоасини испан грандлари билан таққослашни ёқтирмаслигини айтди.

“Атлетико” – “Барселона” ҳам, “Реал” ҳам эмас. Бизни бошқа жамоалар билан солиштиришларини ёқтирмайман. Чунки, жамоамизнинг ўзига ҳос мақсадлари бор. “Атлетико”нинг ўйинлари ўйиндан-ўйинга кучайиб бормоқда”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Маълумот учун, “матрасчилар” Ла Лиганинг ортда қолган 5та туридан сўнг мусобақа жадвалида 5-ўринни эгаллаб туришибди.