Симеоне
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне ПСЖ ҳимоячиси Томас Меньенинг хизматларига жиддий қизқиш билдира бошлади. Бу ҳақда France Football нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, “матрасчилар” қишда “Наполи”га ўтиб кетиши тобора ойдинлашиб бораётган  Шиме Врсальконинг ўрнига муносиб ҳимоячи топишга қиришишган. Бу борада эса улар парижликлар сафида доимий ўйин амалиётига эга бўлолмаётган Меньени жамоага жалб этишни режалаштиришмоқда. Айтиш керакки, Менье Франция чемпионатининг ўтган 14та туридан бор йўғи 7тасида иштирок этди ҳолос.

Менье мавсумни ПСЖ сафида якунлашга қарор қилган бўлсада, бошқа жамоалардан бўлаётган таклифларни ҳам кўриб чиқмоқчи. Уни қўлга киритишни жуда ҳам истаётган “Атлетико” эса бу борада дарвозабон Ян Облакни ПСЖга сотиш масаласини ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, Меньенинг Париж клуби билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.