Симеоне "Реал"га қарши кечадиган дерби олдидан нималар деди?

"Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган "Реал"га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлашимча, улардада жуда яхши футболчилар ўйнамоқда. "Реал"да бўш ҳудуд пайдо бўлса, уларга қарши ҳимояланиш жуда қийин бўлади.

Бэйл ўсишда давом этмоқда, Бензема ажойиб спорт формасида, Азар юқори маҳоратга эга.

Бундай ўйинлар доим зич тарзда кечади. Ҳар қандай майда деталлар у ёки бу жамоа фойдаси учун ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин. "Реал" "Севилья"га қарши жуда яхши ўйнади ва "Осасуна"га қарши ўйинда ҳам шу руҳни давом эттиришди. Ишонаманки, улар шу темпда давом этишади.

"Реал"нинг кучли таянчлари бор. Бензема ва Каземиро жуда муҳим футболчилар саналишади.

Эртага дерби бўлади," - деди Симеоне.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!