
Симеоне шогирдлари "Энфилд"да "Ливерпуль" эртагига нуқта қўйди
Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида "Ливепруль" ўз майдонида "Атлетико" клубини қабул қилиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашувнинг асосий вақтида мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишганди ва қўшимча бўлимларда яна битта тўп киритган инглизлар кетма-кет 3 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди ва шу тариқа мусобақани эрта тарк этишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг дастлабки баҳсида Мадрид клуби 1:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритганди.
Comments