Симеоне ёрдамга “Челси”даги ҳамюртини чақирди
Испаниянинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланган “Атлетико” ёзда таркибга янги футболчиларни жалб этишни режалаштирмоқда.
Жамоа бош мураббийи Диего Симеоне Мадридга ўз ҳамюрти Сесар Аспиликуэтани олиб келмоқчи.
Айни пайтда “Челси”да тўп тепаётган аргентиналик футболчи ҳимоя маркази ва ўнг қанотда ишончли ўйнай олади.
31 ёшли ҳимоячининг лондонликлар билан амалдаги шартномаси келаси йили якунланади ва ҳали уни узайтириш бўйича янгилик йўқ. Демак, “Челси” раҳбарияти ёзда Сесарни сотиб юборишни мўлжалламоқда.
Аспиликуэта жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 22 та учрашувда майдона тушиб, бир жуфт самарали ҳаракатни амалга оширди.
Фикрлар